المصحف الإلكتروني

The Noble Qur'an Encyclopedia

Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languages

١١٤ سورة ترجمات متعددة

The Overthrowing [At-Takwir] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Surah The Overthrowing [At-Takwir] Ayah 29 Location Maccah Number 81

Қуёш ўралиб қолганида;

Тоғлар жойидан қўзғатилганида;

Ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туялар қаровсиз қолганида;

Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида;

Денгизлар аланга олиб ёнганида;

Жонлар жуфтланганида;

Тириклай кўмилган қиздан сўралганида;

Қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида;

Саҳифалар очилганида;

Осмон сидириб олинганида;

Жаҳаннам қиздирилганида;

Жаннат яқинлаштирилганида;

Ҳар бир жон нима ҳозирлаб келганини биладир.

Кўздан ғойиб бўлгувчи юлдузларга қасам ичаман.

Юрувчи, беркинувчиларга.

Келиб-кетаётган кечага.

Ва отаётган тонгга (қасам ичурманки).

У шак-шубҳасиз, улуғ элчининг (Аллоҳдан келтирган) сўзидир!

У қувватли, Аршнинг соҳиби наздида мартабаси олий.

Итоат этилгувчи ва ишончлидир.

Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.

Дарҳақиқат, у (Жаброил алайҳиссалом)ни очиқ уфқда кўрди.

У (Қуръони Карим) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.

Бас, қаён бормоқдасиз?!

У бутун оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.

Орангиздаги тўғри йўлдан бормоқни истаганлар учун.

Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар.

Share this pageShare the benefit or save the link for later.