Chapter 93 - Sura 93

1Чошгоҳ билан қасам.

2Сукунатга чўмган тун билан қасам.

3Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)

4Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.

5Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.

6У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?

7Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?

8Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?

9Аммо етимга қаҳр қилма.

10Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)

11Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.