Chapter 90 - Sura 90

1Мана шу шаҳар билан қасам.

2Сен муқим турган бу шаҳарла.

3Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.

4Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.

5У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?

6У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)

7У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?

8Биз унга икки кўзни бермадикми?

9Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)

10Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.

11Бас, у довон ошиб ўтмади.

12Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?

13У қул озод қилишдир.

14Ёки очарчилик кунида таом беришдир.

15Қариндош етимларга.

16Ёки тупроққа қориган мискинларга.

17Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.

18Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.

19Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.

20Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.