Chapter 82 - Sura 82

1Вақтики, осмон ёрилса.

2Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.

3Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.

4Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.

5Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.

6Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!

7У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.

8Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.

9Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!

10Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.

11Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.

12Улар нима қилаётганингизни биладир.

13Албатта, яхшилар жаннатдадир.

14Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.

15Улар у ерга қиёмат куни кирадир.

16Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.

17Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?

18Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?

19Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.