Chapter 77 - Sura 77

1Кет-кет юборилганлар билан қасам.

2Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.

3Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.

4Фарқловчилар билан қасам.

5Ваҳийни ташувчилар билан қасам.

6Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).

7Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.

8Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.

9Ва вақтики, осмон ёрилса.

10Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.

11Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.

12Қандоқ кунга сурилган-а?

13Ажратиш кунига.

14Ажратиш кунини сенга нима билдирди?

15Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

16Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?

17Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?

18Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.

19Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

20Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?

21Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?

22Маълум вақтга қадар.

23Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)

24Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!

25Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?

26Тирикларни ва ўликларни?

27Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.

28Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

29Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.

30Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.

31У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.

32Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.

33У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.

34Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

35Бу улар гапира олмайдиган кундир.

36Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.

37Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

38Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.

39Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?

40Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

41Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.

42Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.

43Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.

44Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.

45Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

46Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.

47Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!

48Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.

49Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!

50Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!