Chapter 70 - Sura 70

1Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.

2Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.

3У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.

4Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.

5Бас, чиройли сабр қил.

6Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.

7Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.

8У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.

9Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.

10Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.

11Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.

12Хотинини ва ака-укасини ҳам,

13Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.

14Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.

15Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.

16Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)

17У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.

18Ва (молни) йиғиб беркитганни.

19Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)

20Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.

21Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.

22Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир.

23Улар намозларида доим бўладиганлардир.

24Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир.

25Сўровчи ва бечоралар учундир.

26Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.

27Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.

28Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.

29Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.

30Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.

31Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.

32Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.

33Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.

34Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.

35Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.

36Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!

37Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)

38Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?

39Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.

40Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.

41Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.

42Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.

43У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.

44Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)