Chapter 54 - Sura 54

1Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.

2Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.

3Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.

4Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.

5(Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.

6Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.

7Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.

8Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.

9Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.

10Бас, у Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.

11Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.

12Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.

13Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.

14У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир.

15Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?

16Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

17Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

18Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?

19Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик. («Сорсор» деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучли бўлар экан.)

20У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.

21Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

22Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

23Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.

24Улар:«Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.

25Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.

26Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.

27Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.

28Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)

29Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.

30Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

31Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

32Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

33Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

34Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

35Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

36Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

37Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

38Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

39Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!

40Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

41Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.

42Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

43Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!

44Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!

45У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

46Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.

47Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.

48Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур).

49Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.

50Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур.

51Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?!

52Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.

53Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир. (Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)

54Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.

55Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.