Chapter 51 - Sura 51

1Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам.

2Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.

3Осон юрувчи(кема)лар билан қасам;

4Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.

5Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.

6Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.

7Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.

8Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз.

9У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. (Қуръондан бурилиб, бошқа нарсани тутмоқчи бўлган, ҳеч қачон нажот топмабди. Чунки, бир йўла залолатга бурилиб қолган бўлади.)

10Ёлғончиларга лаънат бўлсин!

11Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.

12Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар.

13Бу кунда улар оловда азобланурлар.

14«Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур).

15Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.

16Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.

17Улар кечалари оз ухлар эдилар.

18Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.

19Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.

20Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.

21Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!

22Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор).

23Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир.

24Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими?

25Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у: «Салом, нотаниш қавмлар», деди.

26Ва аҳлига бориб, (пиширилган) семиз бузоқни келтирди.

27Уни уларга яқинига сурди ва: «Емайсизларми?» деди.

28Улардан хавфсиради. Улар: «қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.

29Хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Туғмас кампир-а?!» деди.

30Улар:«Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳаким ва ўта билувчидир», дедилар.

31У:«Эй элчилар! Сизнинг ишингиз надир», деди.

32Улар:«Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.

33Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.

34Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилган(тош)ларни», дедилар.

35Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик.

36У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.

37Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун белги қолдирдик.

38Ва Мусода ҳам. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юбоганимизда...

39У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнундир», деди.

40Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.

41Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. (Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)

42У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.

43Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга вақтинчалик маза қилиб туринглар, дейилган вақтда...

44Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди.

45Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар.

46Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.

47Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз.

48Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчимиз!

49Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз.

50Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. (Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар - динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)

51Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.

52Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт, уни, сеҳргар ёки мажнун, деганлар.

53Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир!

54Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан. (Пайғамбарнинг вазифаси Аллоҳнинг амрини етказиш. У зот бу ишни ўз ўрнида адо этдилар. Мушриклар гапга кирмадилар, Пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирсалар, у зотга маломат йўқ.)

55Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.

56Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.

57Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман.

58Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир. (Демак, Аллоҳ таоло инсу жиндан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Унга икки дунёнинг бахтини ибодат беради.)

59Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар.

60Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин.