Chapter 104 - Sura 104

1Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.

2У мол жамлади ва уни санаб турди.

3У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.

4Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар.

5«Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?

6У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.

7Қалбгача етиб борадир.

8Албатта, у уларни устидан қоплангандир.

9Узун-узун устунларга боғлангандирлар.