Chapter 99 - Sura 99

1Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.

2Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.

3Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.

4Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.

5Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.

6Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.

7Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.

8Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)