Chapter 95 - Sura 95

1Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.

2Ва Тури Сийно билан қасам.

3Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам.

4Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.

5Сўнгра уни асфала сафилинга қайтардик. (Инсон Яратганига ибодатда бўлса, фариштадан ҳам афзалроқ мартабага эришди. Аммо ҳавои нафси, ҳайвоний хирслари ақлидан устун келиб нафснинг айтганидан юрадиган бўлса, ҳайвондан ҳам баттар ҳолатга тушади. Ана ўшанда асфала сафилинни кўраверади.)

6Магар иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир.

7Бас, сени нима охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келади (эй кофир)?

8Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми?!