Chapter 91 - Sura 91

1Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.

2Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.

3Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.

4Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.

5Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.

6Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.

7Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.

8Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.

9Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.

10Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.

11Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.

12Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.

13Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.

14Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.

15Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)