Chapter 81 - Sura 81

1Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.

2Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.

3Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.

4Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.

5Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.

6Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.

7Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)

8Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.

9У нима гуноҳ учун ўлдирилган?

10Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.

11Ва, вақтики, осмон қўпорилса.

12Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.

13Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.

14Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.

15(Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.

16(Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.

17Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.

18Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.

19Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.

20У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.

21Итоат қилинган, омонатли.

22Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.

23Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а.в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)

24Ва у ғайбга бахил эмас.

25Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.

26Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!

27У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.

28Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.

29Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)